788 ko'rilgan

Диққат билан қўлингизга қаранг. Нимани кўряпсиз? Рефлексологлар бутун бошли биофаол нуқталарни кўришади. Тадқиқотларга кўра, улар организм ва кайфиятни назорат қилиш имконини беради. AdMe бармоқлар ёрдамида нималарга эришиш мумкинлигига оид мақоласи билан бўлишди.

Бош бармоқ

Катта бармоқ сизнинг барча қарорларингиз учун жавобгар. У хавотир ва бош оғриғи учун масъул. Шунинг учун кайфиятингиз яхши бўлмаса, асабийлашсангиз ва бунинг натижасида бош оғриғини орттирсангиз, бош бармоқни сиқинг, лекин жуда кучли босим билан эмас. Тахминан 5 дақиқага. Рефлексологларнинг сўзларига кўра, бу бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради.

Кўрсаткич бармоқ

Бу бармоқ мушакдаги оғриқлар, шунингдек хафагарчилик, қўрқув ва хижиллик туйғусини назорат қилади. Миннесота Университети тадқиқот маълумотларига кўра, мушакдаги оғриқлардан азият чеккан беморлар рефлексотерапия сеансларидан кейин аҳволлари яхшиланганини таъкидлашган. Кўрсаткич бармоқни бошқа қўлингиз кафти билан 5 дақиқага сиқиб туринг.

Ўрта бармоқ

Агар ўзингизни одатдагидан кўпроқ чарчагандек ҳис қилсангиз ёки арзимаган нарсаларга жаҳлингиз чиқаверса, ўрта бармоғингизни сиқинг. Тадқиқотлар бундай машқлар қон босимини пасайтириб, инсоннинг ўзини хотиржам ҳис қилишига олиб келишини кўрсатди.

Номсиз бармоқ

Салбий ҳис-туйғулар ва қайғудан номсиз бармоқ ёрдамида халос бўлиш мумкин. Уни 5 дақиқага ўртача босимда сиқинг. Хотиржамликни сақлаш ва нафас олишни назорат қилишни унутманг.

Жимжилоқ

Кичик бармоқ инсоннинг ўзига бўлган ишончи, стресс ва асабийлик учун масъул. Агар сиз ич-этингизни еб, шахсий фазилатларингизга ишончсизлик билан қарасангиз, 5 дақиқалик жимжилоқ машқини бажаришингиз зарур. Бунга параллель равишда ортиқча ўй-хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг ва яхшиликлар ҳақида ўйлашга ҳаракат қилинг.

Кафт

Кафтингиз ўртасини бошқа қўл бармоқлари билан босинг, айланма ҳаракатлар билан уқаланг ва 3 марта чуқур-чуқур нафас олинг. Рефлексологияга кўра, кафт - ҳис-туйғулар маркази. Тадқиқот маълумотларига биноан, кафтни мунтазам уқалаш кўнгил айниши, тушкунлик, диарея ва қабзият билан курашишда ёрдам беради.

Туташ кафтлар

Кафтларни туташтириш кўпроқ медитацияда қўлланилади. У диққатни жамлаш, ўй-хаёллар ва ҳис-туйғуларни тартибга келтиришга ёрдам беради. Кафтларни туташтириб, уларга қарама-қарши босим ўтказиш орқали қон айланишини яхшилашга эришиш мумкин.

Manba : Xabardor.uz

Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 02 Iyun, 17 da maqola yozgan. | 788 ko'rilgan
Foydali maslahat ekan. Juda zo'r.
ўзингизда синаб кўрганмисз ростан хам ёрдам берармикан?
Masha alloh hamma faktlar antiqa va foydali ekan rahmat!

O'xshash maqolalar bilan tanishing