❗️АЛИМЕНТНИ 2 ОЙ ТЎЛАМАСЛИК ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН!
⚡️Савол;
Вояга етмаган болаларга қанча вақт алимент тўламаслик жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин ?
⚡️Жавоб;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса — икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
❗️Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у бундай жавобгарликдан озод қилинади.
❗️ИЖТИМОИЙ ЁРДАМГА МУҲТОЖ АЙРИМ ОИЛАЛАРГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ БИР КУНДА БЕРИЛИШИ МУМКИН
Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2023 йилдаги 547-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
✅ Хусусан, «Темир дафтар»ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб (Ҳукуматнинг 28.04.2021 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган) га қуйидагича ўзгариш киритилган:
➖ халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурияти юзага келганда – «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади