98 ko'rilgan
Аёлим вафотидан кейин унинг ота-онаси фарзандимни олиб қўйишга ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 4330-савол:

Ассалому алейкум яхшимисиз иложи болса аник маслахатиз керак еди Мен 24 йошда турмуш курганман 14 декабр куни айолим хасталик билан вафот етди уртамизда 1 та угил фарзанд бор ендигина 1 йошу 7 ойлик болди хозрда болам мен билан айолимни уйдагилари боламга даво килиб мендан олиб биладимм болам мен билан онамга жуда урганган, шундай болсахам хафтада 1 айолимни уйдагиларига обариб 2 соат гохида  1 соат гохида иш уйимдами бирор ишим болса камрок вакт уларникига обориб туриман улар хозр шунгахам кунмайапти хар 2 кунда бир келтирасан деб яна 2 соат йоки качон озимиз етиб берсак деб туриб олган ман болам умуман у оила билан болишини хохламайман оиламни шу ахволга келишигахам айолимни онаси 100% сабабчи мени хаким борми уларга элтиб курсатмаслика мен уларгахам айтим ким курмокчи булса уйимга келиб канча курмокчи турмокчи болса келиб курсин битта уй ажратибхам бераман дедим хали углим хам йош сут емадагин вакти ман хечкимга ишониб койолмайман шунга аниклик киритиб беринг илтимос хаким борми углимни уларни уйига етмасликга?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Бу ҳолатда улар фақат фуқаролик суди орқалигина бола билан кўришиш ҳуқуқини белгилатишга ҳақли. Шундагина улар фарзандингиз билан суд белгилаган муддатда кўриша олади.
 
❌ Бошқа ҳар қандай ҳолатда сиздан фарзандингизни кўришни ёки уларда қолишини талаб қилишга ҳақли эмас.

‍♂️ Буни қуйидагича тушунтирамиз. Оила кодексининг 73-моддаси биринчи қисмида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шартлиги белгиланган.

❕Демак, сиз ота сифатида фарзандингизни тарбиялаш ҳуқуқига эгасиз ва айни пайта бу сизнинг фарзандингиз олдидаги асосий мажбуриятингиз саналади. Қонун бунда биринчи навбатда ота-оналарга устунлик бермоқда. Яъни бошқа қариндошлар эмас, айнан ота-она бундай ҳуқуққа эга ҳамда мажбуриятни ўз зиммасига олади.

Бу борада ушбу модданинг учинчи қисмида қонун чиқарувчи аниқ қоидани мустаҳкамлаб қўйган.
Унга кўра ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга.

☝️Айнан ушбу қоида фарзандингизни собиқ турмуш ўртоғингизнинг ота-онаси (қайнота, қайнанангиз) сиздан тортиб олишга ҳақли эмаслигини ифода этади.

Ундан ташқари ушбу кодекс 74-моддасига асосан болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш уларнинг ота-онаси зиммасига юклатилади. Бу ҳам устунлик сизда эканлигини билдирувчи қоида саналади.
Энди қаранг! Мазкур кодекс 77-моддасига асосан бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

Бунда ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.

❗️Демак, бу вазиятда юқоридаги орган ёки суд уларга фарзандингиз билан кўришиш муддати ва тартибларини белгилаб бериши мумкин. Улар (қайнота, қайнанангиз) шартлардагина кўришишга ҳақли.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 19 Yan da maqola yozgan. | 98 ko'rilgan