❗️МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ШАХСГА ИШ ЖОЙИДАН ОЙЛИК ТЎЛАНМАЙДИ
⚡️САВОЛ;
Мен ўтган ойда маълум сабабга кўра, 15 суткалик маъмурий қамоққа олиндим. Ҳозирги кунда ишхонамдан ўша 15 кун учун ойлик иш ҳақи тўланмайди дейиляпти. Қонун бўйича менга ўша 15 кун учун ойлик берилмаслиги тўғрими ?
⚡️ЖАВОБ;
МЖтКнинг 346-моддасида, маъмурий қамоққа олинган шахсларга қамоқда бўлган вақтлари учун доимий иш жойларидан иш ҳақи тўланмайди деб кўрсатилган.
✏️ Юқоридаги асосга кўра, Сизни 15 кун маъмурий қамоқда бўлган вақтингиз учун ойлик иш ҳақи берилмаслиги қонуний хисобланади.