218 ko'rilgan
❓ СКОРИНГ ЎЗИ НИМА ВА УНГА ҚАНДАЙ ОМИЛЛАР ТАЪСИР ҚИЛАДИ?

      Скоринг сўзи инглизча «score» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «ҳисоб» ёки «ҳисоблаш» деб таржима қилинади. Молиявий секторда скоринг, потенциал қарз олувчининг тўлов қобилиятини баҳолаш учун қўлланилади. Скоринг балл қарз олувчининг кредит тарихи маълумотлари асосида ҳисобланиб, кредит қарзини ўз вақтида тўлай олиш эҳтимолини баҳолайди.

      Скоринг балл қанчалик юқори бўлса, қарз берувчи томонидан кредит аризаси маъқулланиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

     Скоринг балига ижобий ва салбий омиллар таъсир қилиши мумкин, масалан, қарз мажбуриятлари бўйича муддати ўтган тўловларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, кредит ахбороти субъектининг (жисмоний ва юридик шахслар) даромади, шунингдек, баъзи шахсий омиллар: ёши, оилавий аҳволи, фаолият соҳаси ва бошқалар таъсир қилиши мумкин.

       «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:
▪️А – аъло;
▪️Б - яхши;
▪️C - ўртача;
▪️Д - қониқарли;
▪️Э – ёмон.

      Бални ҳисоблашда тўртта омил муҳим ҳисобланади. Уларнинг ҳар бирида муҳимлилик даражасига кўра таъсир кучи ҳар хил:

     ▪️Олдин олинган ва ўз вақтида, кечикмасдан тўланиб ижобий ҳолатда ёпилган қарзлар энг юқори таъсир кучига эга бўлиб, баҳолаш мезонига 40% таъсир қилади;

     ▪️Агар шахсда айни вақтда кредит ёки муддатли тўлови мавжуд бўлса, уни тўлаб келаётган пайтидаги ҳолатини баҳолаш омили 30% таъсир қилади;

     ▪️Олдин олинган ва доимий равишда кечиктириб, салбий холатда ёпилган қарзларга бериладиган баллар омили 20% таъсир қилади;

     ▪️Шахснинг ўзига доир – ёши, манзили, жинси ва шунга ўхшаган маълумотлар омили 10% таъсир қилади.
Bu mavzu Moliya va biznes bo'limida 16 Yan da maqola yozgan. | 218 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 02 Fev da maqola yozgan. | 148 ko'rilgan
Ziyodulla Bu mavzu Moliya va biznes bo'limida 15 Sen, 22 da maqola yozgan. | 326 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 06 Fev da maqola yozgan. | 311 ko'rilgan