152 ko'rilgan
Экология вазирлиги Тошкентда ҳаво ифлосланишини камайтириш учун таклифларини берди:

▪️ АИ-80 русумли бензинидан фойдаланишни тақиқлаш
▪️Куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00 дан10:00 га қадар ва 17:00 дан 20:00 га қадар) вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ юк машиналари ҳаракатини чеклаш
▪️2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги машиналар ҳаракатини тақиқлаш улар электромобилга ўтиши учун турли имтиёзлар бериш
▪️тирбандликларни камайтириш учун “тоқ ва жуфт” кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш
▪️шаҳарнинг диққатга сазовор кўчаларида машиналардан ҳоли ҳудудларни ташкил қилиш
▪️жамоат транспортини тўлиқ электр газ-баллон ёқилғиси турларига ўтказиш
▪️қурилишга (ижтимоий ва давлат аҳамиятига оид объектлар бундан мустасно) мораторий (вақтинча тўхтатиш) эълон қилиш
▪️Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ туманларида саноат мақсадларида кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш
▪️ҳавонинг сифатини эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатиш
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 12 Yan da maqola yozgan. | 152 ko'rilgan