Болаларда сувчечак касаллиги
• Иситма(37,5-38,5 °С)
• Иштаҳа пасайиши
• Бош оғриғи
• Умумий ҳолсизлик(Тез чарчаш)
• Қичишиш
• Тошма
✅ Касаллик ўткир, иситмалаш ва сувчечак тошмаси билан бошланади. Тошма дастлаб майда пушти ёки қизил рангдаги доғ-папула бўлиб, бир неча соатдан кейин 5 мм диаметрли везикулага(тиниқ суюқлик билан тўлган юмалоқ ёки овал шаклдаги пуфакча) айланади. Тошмалар сутка охирига келиб қурийди, бўшашади ва жигарранг қатқалоққа айланади(Расмда тошма эволуцияси). Пигментли доғлар 2-3 ой сақланади, чандиқ ҳосил бўлмайди
✅ Тошмалар боланинг юзига, бошнинг сочли қисми, тана ва оёқ-қўлларига тошади. Тошмалар бир вақтда эмас, балки турткисимон(иситмадан кейин) тошади. Шу сабабдан беморнинг терисида бир вақтнинг ўзида тошманинг турли ривожланиш (доғ, папула, везикула, қатқалоқ) босқичларини кўриш мумкин.