НИКОҲ БУЗИЛГАНИ УЧУН ТЎЙ ҲАРАЖАТЛАРИНИ ҚУДА ТАРАФДАН УНДИРИБ ОЛСАК БЎЛАДИМИ?
САВОЛ.
Мени ўғлим аёли билан 3 ойгина яшади. Тўйга кўп ҳаражат қилгандим, қарзларим кўп. Қудаларим сабаб ўғлим никоҳи бузилди. Судда тўй ҳаражатларини ҳам ҳеч бўлмаса ярмини қудаларимдан ундириб олсак бўладими?
ЖАВОБ.
Оила кодексининг 44-моддаси 3-қисмида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмаслиги белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 20-бандида ҳам:
➖умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмаслиги белгиланган.
Шу сабабли тўй ҳаражатларини маълум қисмини қудалардан ундириш тўғрисидаги талабингиз катта эҳтимол билан суд томонидан инобатга олинмайди. Ортиқча суд ҳаражатларига тушганингиз қолади.