ЎЗ ҲИСОБИМДАН ТАЪТИЛДАЛИК ВАҚТИМДА ИШДАН БЎШАТИБ ҚЎЙИШДИ.
САВОЛ.
Ассалому-алайкум, менга қисқартириш сабабли огоҳлантириш хати беришган. Лекин мен раҳбарнинг буйруғи билан 20 кунга иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқиб кетдим. Ҳозирда ҳам таътилдаман. Бугун кадр телефон қилиб, сизни ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқди, огоҳлантириш муддатингиз тугаб бўлган. Буйруғингизни олиб кетинг деди. Шу қилган ишлари тўғрими?
ЖАВОБ.
Мутлақо нотўғри.
Чунки, Меҳнат кодексининг 215-моддасига асосан:
➖ушбу Кодекснинг 213-моддасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолади ва ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди.
МК 213-моддасида таътилнинг қуйидаги 4 та тури назарда тутилган:
➖ҳар йилги меҳнат таътили;
➖ижтимоий таътиллар;
➖иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
➖иш ҳақи сақланмайдиган таътил.
Демак, сизни иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлган вақтингизда қисқартириш муносабати билан иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишгани, МКнинг юқоридаги 215-моддаси талабларига зид бўлган.
Бундай ҳолатларда судга даъво киритсангиз, суд сизни албатта ишга тиклаб беради.