182 ko'rilgan
#Bilasizmi

 Нима учун чақалоқнинг қулоғига азон айтилади?

Субҳаналлоҳ! Бунинг ажойиб сабаби бор экан. Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарзанд туғилганда боланинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтишни буюрганлар. «Хўш, бу азон билан такбирдан кейинги намоз қани?» деган савол туғилади. Бу ҳақда бироз фикрлаб кўринг. Жавоб шуки, бу намоз – жаноза намозидир. Нима учун жаноза намозида азон ҳам, такбир ҳам айтилмайди? Чунки бу намознинг азон билан такбири инсон туғилганидаёқ айтиб қўйилган бўлади. Бир инсон вафот қилганда ўқиладиган жаноза намозининг яна бир ибрати шу эканки, инсоннинг ҳаёти такбир билан намоз орасича қисқа фурсат экан.
☝️Чақалоқнинг қулоғига азон ва такбир айтилишининг яна бир муҳим ҳикмати шуки, унинг биринчи эшитган овози Аллоҳнинг ибодатига чақириқ бўлишидир.
Bu mavzu Ma'rifat va Islom dinni bo'limida 03 Yan da maqola yozgan. | 182 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing