❗️АЛИМЕНТ ОЛОЛМАЁТГАН БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИ АЛИМЕНТ ТЎЛАБ БЕРАДИ
Ҳукуматнинг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган. Қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган.
✅ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилади.
✅ Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.
✅ Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.
✏️ Мазкур асосга кўра алимент ундирувчи алимент тўловчини қўлига пул тушушини кутиб ўтирмайди. Алиментчи қарзини вақтида (Аввал шундай қилмиши учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс бўлса 2 ой) тўламаса унга жиноий жавобгарлик белгиланади ва унинг барча йиғилган қарздорлиги юқоридаги жамғарма томонидан алимент олувчига тўлаб берилади. Лекин, бу алиментчи алиментни тўламас эканда дегани эмас.
✏️ Агар Сиз алимент ундирувчи бўлсангиз қарздор Сизга тўлаши керак бўлган барча қарзини, (Тўпланган қарз 10 млн бўладими, 20 миллион бўладими, 50 миллион бўлмайдими фарқи йўқ) юқоридаги жамғарма бирданига шуни хаммасини Сизга тўлаб бериши керак. Алиментчи билан уни қарзини тўлаган жамғарма эса кейинроқ хисоблашиб олаверади.