79 ko'rilgan
❗️ТУРАР ЖОЙЛАРИ ТАБИИЙ ОФАТДАН ЗАРАР КЎРГАН ФУҚАРОЛАРГА ТЕКИНГА УЙ БЕРИЛАДИ

⚡️САВОЛ;

Табиий офат натижасида уйлари бузилиб кетган фуқароларга текинга уй-жой берилиши ростми ?

⚡️ЖАВОБ;

Уй-жой кўдекси 19-моддаси хамда «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига асосан, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган «Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисида»ги низомининг 9-бандига кўра, турар жойлари табиий офатдан зарар кўрганлиги белгиланган тартибда тан олинган фуқароларга текинга уй-жой берилиши белгиланган.

✏️ "Белгиланган тартибда тан олинган" бу нима дегани ? Масалан, уйим табиий офатдан зарар кўрди деб даъво қилаётган шахснинг уйи ҳақиқатдан хам табиий офатдан зарар кўрган бўлиши керак ва уйнинг ҳолати ўрганиб чиқилганида уйни вайрон бўлишига табиий офатнинг таъсири бўлганлиги кўриниб турган бўлиши керак. Айтайлик сел келиши натижасида уй вайрон бўлган бўлса хам бу табиий офат натижаси хисобланади, лекин уйнинг эгасини ўзи атайлаб сунъий офат яратиб, уни табиий офат деб баҳолаши қабул қилинмайди.

✏️ Айтиб ўтилганидек шахсга бошқа уй берилиши учун уйга етган зарар табиий офат, яъни енгиб бўлмас куч натижасида бўлган бўлиши ва реалликни ўзида ифодалаши керак. Кимдир уйим душанба куни зилзилада вайрон бўлди, менга бошқа уй беринглар! деб даъво қилса-ю, душанба куни ер қимирламаган бўлса, бундай ҳолатда хам унга хеч қанақа уй берилмайди..
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 20 Dek, 23 da maqola yozgan. | 79 ko'rilgan