ОЗИШНИНГ СОДДА, САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ
Қуйидагиларга амал қилсангиз албатта яхши натижага эришасиз.
Эрталаб турганингиздан кейин ҳовлида гимнастика қилинг, кейин ярим соат югуринг. Югуролмайдиган бўлсангиз тез-тез юришга интилинг.
Музқаймоқ, пирожний, қандолат маҳсулотларини таомномангиздан чиқариб ташланг.
Тушликдан ва кечки таомланишдан сўнг яна гимнастика машқларини бажаринг, турган жойингизда қорнингизни ичингизга тортиб юринг.
Қўлингизни деворга қўйиб, бошингизни у ён, бу ёнга буринг.
Қорнингиз тўйиб кетгунча таом еманг, тўймасингиздан аввал қўлингизни артиб дастурхондан туринг.
Ёғда қовурилган таомлардан воз кечинг.
Кечки овқатни озроқ тановвул қилинг. Таом ўрнига творогга асал аралаштириб есангиз ҳам бўлади. Ҳар куни 2 маҳал ёғсиз қатиқ ичинг.
Бир кунда 2-3 дона кўк олма енг, қизил сабзи, қизил лавлагидан салатлар тайёрлаб тановвул қилинг.
Майонезли, сметанали салатлар, газли рангли сувлар ичманг
Ҳатто сериаллар кўраётиб ҳам юриб туришингиз даркор.