❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗ БЕРИЛГАН.
Ўзбекистон Республикасининг 05.05.2022 йил кунги ЎРҚ–767-сон Қонуни билан Солиқ кодексига ўзгартишлар киритилган.
❗️Кодексга киритилган ўзгаришга кўра,
✅ Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМ (Ҳозирги кунда 980 000 сўм)нинг 3 баравари (2 млн 940 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди
✏️ Солиқ кодексида ушбу ўзгариш бўлишидан олдин хам шу тоифадаги шахсларга бундай имтиёз бор эди, лекин уларни олдин МҲТЭКМ нинг 1,41 баравари яъни – 1 млн 381 минг 800 сўм бўлган даромадлари даромад солиғига тортилмас эди. Ўзгаришдан кейин ўша 1,41 баравар 3 бараварга оширилди.
✏️ Бу дегани, ҳозирги кунда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, болаликдан ногиронлиги бўлганлар 2 млн 940 минг сўмгача бўлган даромадларидан даромад солиғи тўлашлари шарт эмас. Улар даромад солиғини манашу суммадан ошган даромадларига нисбатан тўлайди бўлди. Масалан, юқоридаги тоифага кирадиган шахслар 3 млн сўм ойлик олса, ойлигини 2 940 000 сўмдан ошган қисмига, яъни 60 минг сўмга нисбатан даромад солиғи тўлайди холос. Фақат бунинг учун шу тоифадаги шахслар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномасини ўзлари яшайдиган ҳудуддаги солиқ органига тақдим этишлари керак.