❗️КИЧИК БИЗНЕС ЛОЙИҲАЛАРИ УЧУН 7 ЙИЛГАЧА МУДДАТГА КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ
04.09.2023 йил куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-292-сон Президент қарори қабул қилинди
➖Қарор билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда унинг ҳузурида:
“Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” масъулияти чекланган жамияти;
ҳудудларда 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ташкил этилди.
✅ оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини кенгайтириш ва янги кичик бизнес лойиҳаларини ишга тушириш мақсадида:
➖Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ваколатли банклар билан биргаликда кичик бизнес лойиҳалари учун қулай шартларда 7 йилгача бўлган муддатларда кредитлар ажратилади
✅ Ижобий кредит ва солиқ тарихига эга тадбиркорларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.