50 ko'rilgan
#Биласизми

 Ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилган.

▫️Бунда, ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахслар учун ҳар ойлик компенсация тўлови — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида (167 минг 400 сўм) тўланади.

☑️ Шунингдек, ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи (372 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланган.

▫️Бунда, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар нафақасига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинлаган ташкилот орқали молиялаштирилади.

 Компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 11 Dek, 23 da maqola yozgan. | 50 ko'rilgan