❗️УМРБОД ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ЖАЗОСИ КИМЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИ
Жиноят кодексининг 51-моддасига кўра, умрбод озодликдан маҳрум қилиш фавқулодда жазо чораси бўлиб, маҳкумни махсус тартибли жазони ижро этиш колониясига жойлаштириш орқали жамиятдан муддатсиз ажратиб қўйишдан иборатдир.
➖ Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун белгиланади.
❗️Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан тайинланиши мумкин эмаs