ЎРИК ЕНГ, ҚАРИМАЙСИЗ!
✅ Шифокорлар хулосасига кўра, аёллар учун энг фойдали мева ўрик экан. Мазкур мева таркибида калий, С витамини ҳамда флавоноидлар юрак-қон томир фаолиятига ижобий таъсир этиб, кучли руҳий ҳолатларда ҳам қувват бағишлайди. Ўрикнинг туршаги ҳам баррасидан асло қолишмайди.
Ҳали замон пишиқчилик мавсумига етамиз. Ана шунда ғарқ пишган ўриклардан мазза қилиб, еб олишни унутманг-а?