249 ko'rilgan
Навоийда 5000 квадрат метрлик IT-кластер пайдо бўлади Фото: Shutterstock Улашинг Ўзбекистон Республикаси президенти “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат билан “Навоий” ЭИЗнинг ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати - 67,7 млрд сўм. Хусусан, ички муҳандислик коммуникациялари (ичимлик суви, канализация, табиий газ, электр энергияси) янгиланади, Кармана тумани ҳудудида 17,5 км ички йўллар қурилади (қиймати 35 млрд сўмгача). Тахминан 5 млрд сўм моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади, улар орасида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ҳамда ободонлаштириш (170 млн сўм), дирекция биносини таъмирлаш (680 млн сўм) ва 5000 кв.м.лик IT-кластер учун саноат биноларини капитал таъмирлаш (1,5 млрд сўм) бор. Буларнинг барчаси 2019 йил охиригача амалга оширилиши керак.
Bu mavzu o'zbek tilida bo'limida 17 May, 19 da maqola yozgan. | 249 ko'rilgan