140 ko'rilgan
‍⚕️‍⚕️‍⚕️‍⚕️‍⚕️‍⚕️

 Турп тери учун фойдалидир

✔️Унинг таркибида коллаген синтезини рағбатлантирадиган, терининг эластиклигини сақлайдиган С витамини мавжуд.

Турпдан камқонлик учун фойдали бўлган салат тайёрлашингиз мумкин.

➡️ Рецепт ва тайёрланиш жараёни:

✔️ 1- та Турп, қайнатилган мол гўшти - 300г, 1-чой қошиқ лимон шарбати, 1-ош қошиқ зайтун мойи, петрушка ва туз.

✔️Турпни самонча шаклда тўғранг, мол гўштини ҳам самонча шаклда тўғраб, петрушкани ҳам тўғранг. Барча махсулотларни аралаштиринг, туз қўшинг, ёғ ва лимон шарбати қўшинг ва салат тайёр.

➡️ Мол гўшти анемия учун зарур бўлган темирнинг асосий манбаларидан биридир. Турп С витаминига бой бўлиб, темир моддаси билан яхши сўрилади. Натижада қонда гемоглабин кўтирилади.

➡️ Ушбу салат шунингдек, иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради, ичак моторикасини рағбатлантиради ва қон томирларининг ҳолатини яхшилайди, бу атеросклерознинг ҳам олдини олади
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 08 Dek, 23 da maqola yozgan. | 140 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 18 Noy, 23 da maqola yozgan. | 110 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 19 Yan da maqola yozgan. | 76 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 18 Noy, 23 da maqola yozgan. | 87 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 142 ko'rilgan