93 ko'rilgan
❗️АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ ?

 Ҳукуматнинг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

 1) ишсиз хотин-қизлар учун — уларни бандлигини таъминлаш;

 2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун —- тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

 3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда уларни уй-жойини таъмирлаш;

 4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — тиббий ёрдамлар кўрсатиш;

 5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш;

 6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 08 Dek, 23 da maqola yozgan. | 93 ko'rilgan