АЛИМЕНТНИ ҚАЙТА ТАЛАБ ҚИЛИШ МУМКИНМИ???
Мени укамни хам бир нафар фарзандига алумент тулаб келмокда. Бизни бир хоналик этажимиз бор собик келинимиз шу этажни берсаларин. Адвокатим келишув битими тузиб берди через нотарус оркали ва суд оркали алументни тугатиб беради деди. Биз Адвокатим билан маслахатлаштим Адвокатим келишув битими булса нотарус оркали булса булаверади кегин тиклаб ололмайди деди шунга сиз нима маслахат берасиз?
БИЗНИНГ ЖАВОБ:
Йўқ, қайта талаб қилиши мумкин деб ҳисоблаймиз.
Алиментдан ундириш бўйича даъводан воз кечиш ёки суд орқали келишув битимини тузиш мумкин. Шунда ҳам бу вазият боланинг ҳуқуқлари ва манфаатларига зид бўлмаслиги даркор.
Демак, кейинчалик ҳолат ўзгарганда, яъни унинг моддий аҳволи оғирлашиб қолганда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга қайта мурожаат қилишга ҳақли деб ҳисоблаймиз. Бунда алиментдан воз кечганлиги ҳисобга олинмайди, яъни алиментдан воз кечган тақдирда, лекин моддий ахволи ёмонлашиб қолган бўлса яна алимент талаб қилиши мумкин.Негаки, алимент фарзанд учун тўланади.