❓Қўлни кун давомида кўп маротаба совунлаб ювиш мумкинми?
✳️ Ҳозирги кунда коронавируснинг янги турлари тарқалиши сабабли инсонларда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш асосий масалага айланди.
Эпидемиологлар вирусга қарши курашишнинг энг самарали йўли - қўлни тез-тез ювиш деб таъкидлашмоқда.
Қўлни совунлаб ювиш организмга турли бактерия ва вируслар тушиши эҳтимолини камайтиради. Совун қўл териси устида микроорганизмлар кўпайишига замин бўлган сув-ёғ қатламини ювиб ташлашга имкон берадиган ва шу билан бирга терини қуритадиган кимёвий моддадир.
✴️ Қўлларни совунлаб ювгандан кейин тери қуришини олдини олиш мақсадида махсус крем билан артиш тавсия қилинади(ҳар доим ҳам эмас, крем совуннинг тўсиқ функциясини камайтиради).
✅ Бир кунда қўлни камида 7 маротаба ювиш тавсия этилади.