93 ko'rilgan

❓Қўлнинг қотиб қолиши инсульт белгисими?

Инсультда тананинг маълум қисми ҳиссизланиши - бу бир ёқлама қараш. Бундай пайтда бошқа белгилар ҳам мавжуд бўлади: ҳаракатнинг бузилиши, кўриш қобилиятининг ўзгариши, нутқий фаолиятдаги қийинчиликлар ва ҳоказо.

Агар бу ҳолатлар сизда кузатилмаган бўлса, сизнинг касаллигингиз умуртқа поғонаси касалликлари (радикулит, диск чурраси), қонда глюкоза миқдорининг юқори бўлганлигининг асорати, периферик қон томирлар ва нервларнинг шикастланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

✅ Шунинг учун ҳам тахмин қилмасдан, тўлиқ текширувдан ўтиш керак бўлади.

Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 93 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing