Бир кўкракка сут келиб, иккинчи кўкракка келмаслигининг сабаби нима ?
Она сути - бу бола учун энг мақбул озуқа ҳисобланади. Она сутида бошқа ҳеч қандай маҳсулотда бўлмаган витамин, иммуноглобулин ва микроэлементлар мавжуд.
Сут келиши учун бола она кўкрагини эмиши лозим, чунки сут келишига масъул гормон - пролактин гормони бола кўкракни эмганида кўпроқ ҳосил бўлади. Она сути қайтиб кетиши бола кўкракни эммай қўйса, содир бўлади.
Бола кўкракни тўлиқ, узоқ вақт давомида эмиши лозим. Иккала кўкрак ҳам бир хил берилиши керак. Сут яхши келиши учун онанинг яхши дам олиши, яхши овқатланиши, асабийлашмаслиги муҳим ўрин тутади.
Эмизиш вақтга қараб белгиланмайди, бола қачон хоҳласа, шу вақтда эмизилади.