173 ko'rilgan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИ

#Soʻragan_edingiz 

47-модда. 

❗Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги 

мажбуриятларни бажармаслик

 

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни 

тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — 

 

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима 

солишга сабаб бўлади. 

 

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир 

йил давомида такрор содир этилган бўлса, — 

 

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

 

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига 

ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — 

 

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

 

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — 

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 03 Dek, 23 da maqola yozgan. | 173 ko'rilgan