❗️МАЙДА БЕЗОРИЛИК
⚡️САВОЛ;
Жамоат жойларида сўкиниб юрган шахсга қандай чора кўрилиши мумкин ?
⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига кўра, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.