85 ko'rilgan
​Қандай маҳсулотлар инсон иммун тизими учун фойдали?

 Мавсумий ўткир респиратор касалликларга қарши курашишнинг энг самарали йўли организм иммунитетини кўтаришдир. Хўш, қандай маҳсулотлар инсон иммун тизими учун фойдали?

Қуйидагиларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин:

 Лимон

Лимонни майдалаб, бироз шакар қўшиб, кун давомида уч мартагача бир чой қошиқчадан истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлашда яхши самара беради.

 Наъматак

Наъматак шарбати ва меваларидан чой дамлаб ичиш жуда фойдали.

Кечқурун термосга ўн дона наъматак меваси солинг ва устидан қайноқ сув қуйинг. Эртасига кун бўйи мазкур дамламадан ичиб юринг. Бу ичимлик иммунитетни кўтаришда сезиларли самара беради.

 Тузланган карам

Тузланган карамга бироз зайтун мойи ва майда тўғралган бошпиёз қўшиб истеъмол қилиш кони фойда.

 Пиёз

Пиёз табиий антиботик ҳисобланади.

 Саримсоқ

 Шамоллаш ва вируслардан асрайди, юрак-қон томир хасталиклари билан касалланган беморлар учун жуда фойдалидир. У қон босимини ва холестерин миқдорини пасайтиради.

 Творог

Уй шароитида тайёрланган творог айниқса фойдали.

Тухум

 Қайнатилган тухум таркибида А, В2, В5, В6, В9, В12, D, К каби витаминлар, шунингдек, биотин, кальций, магний, рух, селен, мис, марганец темир каби фойдали витаминлар мавжуд.

 Ушбу маҳсулотларни севиб истеъмол қилувчиларнинг касалликка чидамлилиги юқори бўлади. Касалликка чалинганда ҳам,  уни енгиб ўтиш иммун тизими учун нисбатан осон кечади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

матбуот хизмати
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 01 Dek, 23 da maqola yozgan. | 85 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 23 Mart da maqola yozgan. | 126 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 21 Noy, 23 da maqola yozgan. | 75 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Uy va hovli bo'limida 07 Noy, 23 da maqola yozgan. | 141 ko'rilgan