❗️РАҲБАР КЕЛГАНИДА ФУҚАРО ЎРНИДАН ТУРИШИ КЕРАКМИ ?
⚡️САВОЛ;
Бизни маҳалламиздагилар маҳаллага сайёр қабул ўтказиш учун ташкилот раҳбарлари келади дейишди. Мен хам мурожаатим борлиги сабабли ўша қабулга чиқдим. Чиққанимда улар хали келмаган экан. Озрига вақтдан кейин улар келибди лекин, одам кўплиги учун мен уларни келганини кўрмай қолибман ва маҳаллани биносига кираверишда телефонимга қараб ўтирган эдим. Шунда улардан бири баланд овозда, ким анави тескари қараб ўтирган. Айтинглар ўша қараган тарафига қараб кетаверсин деди. Билсам улар мени айтаётган экан. Мен уларга келганини билмай қолганимни айтиб узир сўрадим лекин, ўша одам менга Сиз қабулга кирмайсиз Сизга жавоб, бораверинг ўша тарафга деб маҳалламиз раисига, бу одамни қабулга киритманглар деди ва ичкарига кириб кетти. Маҳалла раиси эса улар келганида ўрнимдан турмаганим учун уни жахли чиққанини айтди ва бошқа сафар қабул бўлганида кирарсан, уйинга боравер деб уйимга жўнатиб юборди. Саволим шуки, мен ўша ҳолатда қандай қонунни буздим ?
⚡️ЖАВОБ;
Сизни айбингиз ўша ФИРЪАВНЛАРНИ йўлига ўтириб олганингиз бўлган. Улар келганида бошни сал пастга эгкан ҳолда кўзларни ерга қадаб, орқага 3 қадам чекинган ҳолатда уларга таъзим бажо келтириш керак эди хамда баланд овозда, хуш келибсизлар шаҳаншоҳу олийлар деб уч марта айтиб, шундан сўнг уларнинг ижозати ила орқасидан бир қатор бўлиб ичкарига кириш лозим эди. Телефонингизни эса улар келишидан 3 кун олдин "без звук"га қўйиб биров билмайдиган жойга яшириб қўйишингиз керак эди. Камига Сиз улар келганида уларга тескари қараб ўтиргансиз вааай, энди буниси кечирилмас хато. Янаям Сизни умрбодга қаматиб юбормаганига шукур қилинг. Осонгина қутилиб қолганингизни қаранг. Эскилар бекорга айтишмаганда ўт балосидан, сув балосидан ва сайёр қабулга келган айримларнинг балосидан асрасин деб.
✏️ Фақат қўрқиш керак. Бошқа йўли йўқ. Қонунчилик томонини олиб қаралса тўғри, Сиз бирон-бир Қонун талабини бузмагансиз. Қонун, Қарор, Фармон, Фармойиш ва, ва, валарнинг хеч бирини, ҳеч қандай нормасини бузмаганлигингиз аниқ. Лекин қўрқиш керак, жамиятда шундай фикрлайдиган раҳбарлар хали хам борлигидан қўрқиш керак. Улар муҳим лавозимларда қандай қилиб ишлаб юрганлигидан қўрқиш керак, нима учун шу каби айрим раҳбарлар жазолардан қутилиб қолаётганидан хамда бу каби ҳолатлар яна қанчадур давом этишидан қўрқиш керак.
✏️ Тан олиш керак, айрим муҳим органларда кадрлар ёшартирилди. Эскича фикрлашини ўзгартира олмаган, эскироқ ёки Совет тизимида қотиб қолган ҳодимлар ўрнига ишида янгилик қилиши мумкин бўлган кадрлар жойланди. Лекин, ўша ёш кадрларни масаласини хал қиладиган уларнинг асосий раҳбарлари ўша-ўша. Янги иш бошлаган ва тизимни ўзгартириб ташлайман деб ўзини қанчадир вақт ўқдан-чўққа урган ҳодим натижага қараса, натижа ўша-ўша, чунки раҳбари ўша-ўша. Қанчадан-қанча маблағлар сарфланиб коррупцияга қарши курашиш ишлар олиб борилаётганлиги бор гап лекин, оқибат ўша-ўша. Чунки тизимлар ўша-ўша. Президент топшириқ берса, бажарамиз, қиламиз, бугундан бошлаймиз, қайта такрорламаймиз, қайтиб.. емаймиз дейилади лекин, вазият ўша-ўша, усуллар ўша-ўша, ваъдалар ўша-ўша. Манави саволни эгасига ғўддайган сайёр қабулчи хам ўшалардан..