Сочларингизни иссиқ сув билан ювманг!
Кўпчилик соч ювишда қўпол хатога йўл қўяди ва сочларни жуда иссиқ сув билан ювишади, бу эса ёғ безларини фаоллаштиради ва сочларнинг тез ёғланишига сабаб бўлади.
Энг яхшиси, бошни илиқ ёки иссиқроқ сув билан ювиш керак. Айнан шу ҳарорат бош терисини яхши тозалашга ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради.
Жараён охирида сочни совуқ сув билан ювиш мақсадга мувофиқдир, бу эса соч илдизларини қон билан таъминланишини рағбатлантиради ва сочларни ялтиратади