80 ko'rilgan
#Биласизми

 Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасида экспорт қилувчи корхоналарнинг экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида улар томонидан амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидагича миқдорда молиявий ресурслар ажратилиши белгиланган:

экспорт ҳажми 1 миллион АҚШ долларидан 2 миллион АҚШ долларигача бўлганда — 1 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 2 миллион АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда — 2 миллион АҚШ долларигача;

экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 3 миллион АҚШ долларигача.

❕ Бунда, молиявий ресурслар йиллик 4 фоиз ставкадан (шундан 2 фоизи банк маржаси) ошмаган ҳолда тақдим этилади.
Bu mavzu Moliya va biznes bo'limida 30 Noy, 23 da maqola yozgan. | 80 ko'rilgan