Нос ҳақида қисқача тўхталамиз...
• Нос, асосан, уй шароитида санитария қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда турли усулларда тайёрланади.
• Уни тайёрлаш усулини кўрган, таркибида қандай моддалар борлиги билган киши нос чекишдан воз кечиши турган гап.
• Унинг таркибида тамаки япроғи, кул (ғўзапоя ёки бошқа ўтинлар кули), ўсимлик мойи (пахта ёки кунжут мойи), сўндирилган оҳак ҳамда ширин таъм берувчи қўшимчалар бўлади.
Нос қонга сўрилиб, бош мия, жигар, буйрак, ошқозоности бези ва бошқа органларни фаолиятига салбий таъсир этиб, шу аъзоларнинг касалланишига сабаб бўлади.
Шунингдек, оғиз бўшлиғида сўлак безлари фаолиятининг бузилишини юзага келтиради