МУСЛИМА АЁЛГА ГЎЗАЛ БЎЛИШНИНГ 10 ТА СИРИ:
✔️1. Лабларингиз мафтункор бўлишини истасангиз, ширинсўз ва ростгўй бўлинг.
✔️2. Кўзларим чиройли бўлсин десангиз, эзгуликка боқинг.
✔️3. Қоматингиз расо бўлиши учун таомингиздан муштоқларга улашинг.
✔️4. Сочларингиз жозибадор бўлишини истасангиз, кунига бир бора гўдакнинг қўлчалари уларни силашига имкон беринг.
✔️5. Қатъиятли юриш учун ёлғиз эмаслигингизга ўзингизни ишонтиринг, Аллоҳга таваккул қилишни ўрганинг.
✔️6. Инсон ҳамиша далда, кечириш, рағбат ва меҳрга эҳтиёж сезади. Ҳеч қачон ҳеч кимни “ташлаб юборманг”, “эътиборсиз қолдирманг.”
✔️7. Агар сизга ёрдам қўли керак бўлса, у ҳамиша сиз билан – ўз қўлингиз. Бир қўлингиз ўзингизга, иккинчиси бошқаларга ёрдам бериш учун эканини унутманг.
✔️8. Аёл гўзаллиги либос, қомат ёки соч турмагида эмас, балки қалбларда акс этади. Айнан қалб – Аллоҳнинг назаргоҳидир.
✔️9. Чинакам гўзаллик суратда эмас, сийратда намоён бўлади.
✔️10. Аёл гўзаллиги Аллоҳга итоат ва умр йўлдошининг ризолигида!