❗️ҚОНУН БЎЙИЧА БИРИНЧИ ДАРАЖАЛИ ВОРИСЛАР
⚡️САВОЛ;
Отамдан қолган ҳовлимиз бор. Отам ҳовлини кимгадир васият қилиб қолдирмасдан вафод этган. Шу ҳовлига биринчи навбатда кимлар меросхўр бўлишлари мумкин ?
⚡️ЖАВОБ;
Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига асосан, мерос қолдирувчининг болалари (фарзандликка олинган болалари хам), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар деб кўрсатилган.
✏️ Демак, қонун бўйича отангиздан қолган ҳовлига онангиз ва Сизлар, яъни фарзандлар биринчи навбатдаги ворислар хисобланасизлар.