❓Чақалоқларнинг яшовчанлик белгилари қандай аниқланади?
✍️ Шифокор Насиба Ражабова:
Чақалоқларнинг гестацион муддати, яъни она қорнидаги ёши қанчалик катта бўлса, яшовчанлик хусусияти шунчалик юқори бўлади.
Масалан 24 ҳафталик бўлиб туғилган чақалоқнинг яшаб кетиш кучи 50 фоиз бўлса, 34 ҳафталикда бу кўрсаткич 98 фоизга тенг бўлади.
✅ Чақалоқларнинг яшовчанлик хусусияти қуйидагиларга қараб белгиланади: юрак уриши, нафас ҳаракатлари, киндик пульсацияси ва мушаклар тонуси.