Қон кўпайтирувчи табиий шарбат
✅Бунинг учун бизга керак:
➡️300 гр зирк (барбарис)
➡️100 гр қора майиз
➡️300 гр новвот
➡️3 литр сув
✅Тайёрланиши:
➡️300 гра зирк (барбарис) ни тозалаб ювиб идишга соламиз. Устига 3 литр сув қуямиз. Сув ҳали қайнамасидан олдин, 100 гр қора майизни ҳам тозалаб ювиб, зирк билан қайнатволамиз. Қайнаганидан сўнг, 300 гр новвотни солиб, қайнатамиз. Шарбатни 3 марта паст оловда қайнатамиз. 1 чи марта қайнаб чиқиб, новвотлари эриб чиққунига қадар, 2 ва 3чи марта эса 5 дақиқадан қайнатамиз. Тайёр бўлган табиий ва шифобахш шарбат тайёр бўлганидан кейин ситадан ўтказамиз. Шарбатни кунига 2 ёки 3 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин ичишингиз мумкин.
⚠️ Камқонликка жуда ҳам фойдали. Ичиб кўрсангиз, албатта фойдасини сезаси. Синалган ва фойда бергани учун сизларга ҳам илиндим.
Йўқотиб қўймаслик учун албатта, сақлаб олинг!