78 ko'rilgan
❗️МУРОЖААТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИШ

 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра, қуйидаги ҳолатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:

 мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;

 мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;

 мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;

 мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;

 жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.

❗️Манашундай ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларнинг бу ҳаракати уларга нисбатан БХМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Маълумот учун; мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 15 кунгача, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 17 Noy, 23 da maqola yozgan. | 78 ko'rilgan