❗️ЙИРТИЛГАН, БЎЯЛГАН, ЧИЗИЛГАН, ТЕШИЛГАН, КУЙГАН ПУЛЛАР ХАМ ЯРОҚСИЗ ХИСОБЛАНМАЙДИ..
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 29.06.2018 йил кунги 3028-сон қарори билан тасдиқланган регламентга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган ва уларнинг ҳақиқийлиги шубҳа туғдирмайдиган, тегишли ҳимоя белгиларига эга бўлган ҳамда етарли миқдорда ўзининг ҳажмини сақлаб қолган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банкнот ва тангалари тўловга яроқли ҳисобланади.
❗️Республикамиз ҳудудида қуйидаги банкнотлар ҳеч қандай муаммосиз тўловга қабул қилиниши ва банкларга топширилиши мумкин:
➖ йиртилиб бўлакларга ажралган ва елимланган (✏️ скочланган) пуллар — агар пулнинг қисмлари шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса;
✏️ Бу дегани йиртилиб "скочланаётган" 100 мингталик яримта пулнинг иккинчи ярми бошқа юз мингталикни ярми бўлмаслиги керак дегани ёки юз мингталик яримта пулга 50 мингталикни ярмини улаб 150 минглик гўш берворинг деб магазинга бориб ўтирманг дегани бу
➖ бўёқ моддалари ёки кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар;
➖ умумий ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисмини сақлаб қолган банкнотлар.
✏️ Битта пулни 100 фоиз деб оладиган бўлсак, шуни ярмидан сал кўпроғи, яъни 55 фоизи омон қолган пул муомалага лаёқатли пул хисобланади
➖ ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилиш бўлган, қоғози сийқаланган (ишқаланиш оқибатида юпқалашиб, юмшоқ қоғоз кўринишига келиб қолган) ҳамда доғлари бўлган ва турли расм ва ёзувлар ёзилган банкнотлар;
✏️ Ёзувлар ёзилган пуллар энг кўп учрайдигани бўлса керак а? Ёзиб қўйишадику "Ў + НГ = С" қилиб ёки зора шу билан бахтим очилиб, мени излаётган кимдир менга телефон қилар деб пулга телефон рақамини ёзиб қўядиганлар бўладику, ўшандай пуллар хам яроқсиз хисобланмайди