191 ko'rilgan
⁉️Жазманнинг хотиндан фарқи нимада?

"Шундай гўзал хотини бўла туриб, жазман орттириб олибди", деган гапни кўпчилик эшитган бўлса керак.

❓Нега эркаклар жазман орттириб олади?

Ёнидаги турмуш ўртоғи аёл сифатида у жазмани олдида минг баробар устунроқ бўлиши мумкин, лекин эркак ўша бошқасини олдига бораверади.

Албатта бунга кўплаб сабаб бўлади

Турмушнинг илк йилларида эр-хотиннинг муносабатлари 10-15 йил бирга яшаган эр-хотинникидан тубдан фарқ қилади. Бунга асосан турмуш, уй-юмушлари, фарзандларнинг катта бўлиши, уларнинг муаммолари ва оилада бўладиган бошқа муаммолар сабаб бўлади. Ундан ташқари турмушнинг илк йилларида эркак ва аёл орасидаги эҳтирос кучлироқ бўлади, бу эса кўп нарсага бошқа кўз билан қарашга ундайди.

Йиллар ўтган сари аёлларнинг эрига бўлган "талаби" ортиб бораверади. Агар олдин "Ишдан келаётганингизда 2 дона музқаймоқ олиб келинг, бирга еймиз" деб сўраган бўлса, кейинчалик бу илтимосни ўрнига аёлнинг аптекадан дори, болага таглик, бозордан гўшт олиб келиш, "чироқ ўчди, тўлаш керак", "ошхонада сув оқмаяпти", "боламизнинг мактабига бориб келиш керак" каби "талаб"лари кўпайиб боради. Турмушда бу табиий ҳолат. Лекин баъзи бўшроқ эркаклар бундан аста чарчашни бошлайдилар. Уларга уйга келганида музқаймоқ еб ўтириш ёқимлироқдек туюлади. Бундай эркаклар авалламбор маъсулиятдан қочадилар. Ана шу маъсулиятсизлик уни жазман орттиришга ундайди.

❓Жазманига борса қандай?

Доим байрам! Ҳеч ким нолимайди. "Болага янги кийим олиш керак", деб минғирини қилмайди. Фақат баъзида ўзига бир музқаймоқ-совға сўралиб турилади, холос. Бунда қандайдур романтик туйғу бор, эркакка ёқимли бир вазиятдир. У жазманига совға олиб келади, жазмани унга "миннатдорчилигини" аямайди.

❓Уйда-чи?

Уйда талаблар тугамайди-ку, чироққа ҳар ой тўлаш керак, гўштни ҳар хафта олиб келиш керак, қўшни билан бир муаммони ҳал қилиш керак.

❓Миннатдорчилик-чи?

Деярли сезилмайди! Турмушда эр-хотин оила учун қилган ишига миннатдорчилик билдирмайди-ку.

Шундай уй-юмушларидан безиллаб эркак жазманига боради ва у ерда ўзини супереркакдек ҳис қилиб келади. У ерда у ҳеч қандай муаммони ҳал қилмаса ҳам, қаҳрамон бўлиб юради.

Ёнидаги аёли жазманига нисбатан қанчалик ёқимли, оқила, пазанда ва гўзал эканлигини кўрмай қолади. Эркакка доим қаҳрамон бўлиш ҳисси керак. Уйдаги юмушларидан ноливурган аёлини эшитиб ўзини қаҳрамон этиб ҳис эта олмагани уни бу уйдан бу аёлдан безиллатиб қўйиши ҳеч гап эмас.

Албатта кучли эркак ўз аёли учун қаҳрамон бўла олади. Ўша уй-юмушларини кўпайган сари ҳал эта олиб ҳақиқий қаҳрамон бўла олади ва бунга миннатдорчилик сифатида эса бахтиёр умр кечиради, фарзандларини бахту-камолини кўради, бўш эркак эса осонгина жазман орттириб унинг "кичик" талабларини ҳал қилиб ўзини қаҳрамондек ҳис этиб юраверади.

‼️Наилож, эри бўш экан деб ажралмайдику. Аёл ўз эрини уйида қаҳрамон бўлишига ундай олиши керак.

❗️Ишдан чарчаб келганида гапни муаммолардан эмас, кун бўйи юз берган, ҳатто юз бермаган бўлса ҳам, тўқиб чиқарилган яхши янгиликлардан бошлаш лозим;

❗️Фарзандларнинг фақат яхши томонларини гапириш;

❗️Пул ҳақидаги гапларни эркакнинг яхши кайфиятида, қорни тоқълигида айтиш;

❗️Эри ҳал қила олмайдиган муаммони ҳал қилса бўладиган давргача суриб қўйиш;

❗️Эрига ёқимсиз мавзуларни айланиб ўтиш;

❗️Фарзандларнинг муаммоларидан эркакни безиллатмаслик даркор, кўпайиб кетса, вақт топиб аста-секинлик билан айтиш;

❗️Уй-юмушдаги муаммоларни бирма-бир санаб ўтмай, фақат биттасидан бошлаш керак. Ҳал қилингач иккинчисига ўтиш лозим. Бошида бир туришда 10та муаммо билан эркакни бошини оғртимаслик;

❗️Эр аёлини талаб ва эҳтиёжларини қондириб муаммоларини ҳал қилаётган бўлса, албатта бунга урғу бериш. "Эр ўз бўйнидаги маъсулиятни бажаряпти", деб эмас, катта иш қилаётгандек бунга қараш керак.

❗️Оилада эрнинг қадри юқори эканлигини ҳис эттиринг
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 191 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Turli maslahatlar bo'limida 25 Mart da maqola yozgan. | 168 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 189 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 09 Dek, 23 da maqola yozgan. | 123 ko'rilgan