ПАЛОВ НИМАНИ КЎПАЙТИРАДИ?
Абу Али ибн Сино эмизикли аёлнинг сути кўп бўлиши учун, энг аввало, унинг асаби тинч бўлиши ва кўп ухлаши кераклигини айтиб ўтган. Она қанчалик кўп дам олса, сут келиши шунчалик яхшиланади.
Сут кўпайиши учун эмизикли аёллар сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишлари зарур. Фақат янги соғилган ёки яқинда қайнатилган сут ичишни тавсия қилмайман. Сутни ширчой қилиб, ичига ёғ ёки ёнғоқ солиб ичиш жуда фойдали.
Эмизишдан 20 дақиқа олдин, албатта, бирор-бир суюқлик ичиш зарур.
Кунда камида икки маҳал иссиқ суюқ овқат истеъмол қилишга одатланиш ҳам она сутини кўпайтиради.
Гуручли таомлар, айниқса, палов ҳамда мошли таомлар она сутини кўпайтириш хусусиятига эга