92 ko'rilgan
❗️ФАМИЛИЯСИ ЎЗГАРГАН БОЛАНИ ХУЖЖАТЛАРИНИ ХАМ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАКМИ ?

⚡️САВОЛ:

Яқинда фарзандимнинг фамилиясини ўзгартиришимизга тўғри келди. Фарзандим ўтган йили коллежни тамомлаган эди. Фамилияси ўзгарганлиги учун энди унинг коллеж дипломини хам ўзгартириш керак бўладими ва қандай қилиб ўзгартириш мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 395-сон қарорига асосан, шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда унга коллеж, лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида олган дипломлари дубликати берилади

❗️Диплом дубликатини олиш учун давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ариза берилади.

Мазкур хизматни кўрсатиш учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорда тўлов ундирилади.

✅ Дубликат асл ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Noy, 23 da maqola yozgan. | 92 ko'rilgan