TORCH ИНФЕКЦИЯНИНГ ЗАРАРИ ҚАНДАЙ?
♦️ TORCH инфекцияларнинг бир неча хили ва турлари бор.
Одам ўзи билмаган ҳолда бир неча йиллар давомида TORCH инфекция билан юриши мумкин.
У организмда шиллиқ қавати бор органларга ўз таъсирини ўтказади. Шунинг учун уни аниқлаб, вақтида даволаш керак.
♦️ TORCH инфекцияси бор аёллар:
➖ тез шамоллайдиган бўлиб қоладилар (жинсий аъзода ҳам шамоллаш тез-тез кузатилади);
➖ касалликларни осон юқтирадилар;
➖ ҳомиладор бўлгач эса унинг тушиши ёки ўлик туғилиш хавфи ортади.
Бундай ҳолда эр-хотин биргаликда даволанишлари зарур.