Аёлнинг севгиси чойга ўхшайди. Бесабрлик қилиб, дам ейишини кутмасанг, хом қолади, таъми бузилади.
Шакаринг — СЕВГИ,
қошиғинг — ЭЪТИБОР,
пиёланг — ИШОНЧ бўлмаса, кўнглини сийпалай олмайсан. Ҳаётинг олтин жом бўлса-да, аёл унга талпинмайди. Ва аёлни чойга ўхшатишдаги энг буюк сабаб шу — севган кишиси бошқаларга ўралашиб юрса, аёл чой каби совийди.
Шуни унутмаки, аёлнинг ишончи — УМР каби. Тугаса, янгидан бошламайди!