Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
Ҳаёт ташвишлари кўзни қилса нам,
Юзларида доим қувонч юраркан.
Минг қардош ёнида бўлганидан ҳам,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
Яшармиш кўксини кериб ҳар доим,
Ҳар они қувончда шодон ўтаркан.
Бахтиёр сезармиш яшаб ҳар онин,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
Дуогўйим дермиш онамдан кейин,
Ғамимни олгувчи синглим деяркан.
Йўли очиқ бўлиб жаннатидан тайин,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
Саждасида унга соғлигин тилаб,
Меҳрибоним деркан меҳрини йўллаб,
Олисда бўлсада бораркан йўқлаб,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.