167 ko'rilgan
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Хаёт бизга асли омонат.

Омонатга бўлмас хиёнат.

Тарк этмасин қалбни матонат.

Рухингизни эхтиёт қилинг!

Хаётга ким бўлибди устун,

Ярим дунё бўлмаски бутун.

Яшаш керак келажак учун.

Сабрингизни эхтиёт қилинг!

Ажал келса енга олар ким?

Бу дунёда мангу қолар ким?

Дардни бошга айтинг?солар ким?

Тилингизни эхтиёт қилинг!

Иғволардан ўзингиз тийиб,

Ким душману-дўстлигин билиб.

Ор матодан кўйлаклар кийиб.

Онгингизни эхтиёт қилинг!

Эгриликдан жирканар тан ҳам.

Ўзингизни ушлангиз маҳкам.

Каззоб қилиқ бўлмагай малҳам.

Қўлингизни эҳтиёт қилинг!

Эрк бермангиз кўп ҳам оёққа.

Хушёр юринг,тушманг тузоққа.

Суянманг сўнг асо таёққа.

Оёғингиз эҳтиёт қилинг!

Номаҳрамга ҳирс ила боқмай.

Юрагига ёлғон ишқ ёқмай.

Сузилганга ёғ мисол оқмай.

Кўзингизни эҳтиёт қилинг!

Бошинг ейди,фасоду-ғийбат.

Ёғдиради беўрин тухмат.

Тингланг фақат сўйлашса ҳикмат.

Қулоғингиз эҳтиёт қилинг!

Дард келганда,асалдай ютиб,

Бахтли кунлар келишин кутиб.

Дилингизда иймонни тутиб.

Юрагингиз эҳтиёт қилинг!

Ёв билганни қўлин ушламай.

Дўстга-дўстни,кулиб кишламай.

Заҳринг билан кўнглин тишламай.

Тишингизни эҳтиёт қилинг!

Бадбўй гулни ҳиди айлар мас,

Ундайларга қилмангиз ҳавас.

Чин кўнгилдан олинггиз нафас.

Бурнингизни эҳтиёт қилинг.

Йўлингизга кўзи нигорон.

Болам дейди хар нафас хар он.

Дунёдаги энг азиз инсон!

Онанггизни эҳтиёт қилинг!

Кўзларида яширинган нам.

Кўрсатмайди,ютса хам алам.

Паноҳингиз қоядай бардам.

Отангизни эҳтиёт қилинг!

Шўхлик даври,шўхлик онида,

Ибрат бўлинг ҳар дам ёнида.

Қонинггиз бор унинг жонида.

Ўғлингизни эҳтиёт қилинг!

Беғубордир мисли фаришта,

Хонадонда файзу-саришта.

Боғлаб турар узулмас ришта.

Қизингизни эҳтиёт қилинг!

Ширин сўзга,қалби интизор,

Кеч қолсангиз,кутгувчи бедор.

Меҳрингизга қилмай уни зор.

Аёлингиз эҳтиёт қилинг!

Қадрин сезса,аямас жонин.

Пойинггизга тўкади борин.

Рашк қилгувчи,ўзгадан ёрин,

Эрингизни эҳтиёт қилинг!

Савоб ёзсин хар бир кунингиз,

Осойишта ўтсин тунингиз.

Оллоҳ қилсин узун умрингиз.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 07 Noy, 23 da maqola yozgan. | 167 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 21 Noy, 23 da maqola yozgan. | 89 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 13 Dek, 23 da maqola yozgan. | 79 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 88 ko'rilgan