4-боб. Пенсия ва нафақалар тўлови суммасини ҳисоблаб чиқиш
33. Пенсионер ёки нафақа олувчи томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия ва нафақанинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар ва нафақалар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда бир йўла тўланади, бироқ пенсия ёки нафақа олиш учун мурожаат қилишдан олдинги 12 ойдан ортиқ вақт учун эмас.
7-боб. Пенсия ва нафақаларни тўлашни тўхтатиш ёки вақтинча тўхтатиб туриш
54. Тўлов қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилади:
пенсия ва нафақа тўлаш муддати тамом бўлганда;
кетма-кет 3 ой мобайнида почта алоқаси объекти орқали пенсия олинмаганда;
пенсионер ва нафақа олувчи суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганда;
пенсионер руҳий беморлар интернат уйларида яшаганда;
пенсия ва нафақани тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер ёки нафақа олувчи томонидан ариза берилганда.
Шахснинг суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун пенсия ва нафақа тўланмайди. Шахс озод бўлгандан кейин тўлов Пенсия жамғармаси бўлимига ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
55. Пенсия ва нафақалар тўлашни тиклаш комиссия қарорига асосан амалга оширилади.
http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2583248 - mana shu yo`riqnomani o`rganib chiqing