+8 ovoz
748 ko'rilgan 8 3
Bir do'stim juda kop uxlayotganidan shikoyat qilyapti. Normal uyqu 8 soat ammo do'stim undan ham kop uxlab qolayotganmish. Qanday qilib uyquni me'yorlashtirish mumkin?
Bu mavzu Tibbiyot bo'limida | 748 ko'rilgan

3 Javob

+1 ovoz
1
Қандай қилиб эрта туриш мумкин?

Агар сиз эрталаб “яна бир-икки дақиқа ётай” дейдиганлар тоифасидан бўлсангиз, бу одатингизни ўзгартиришингиз учун имконият мавжуд. Ҳар доим кеч туриш, ишга ёки ўқишга шошилиш, мазза қилиб нонушта қилмаслик кун давомида кайфиятингизга таъсир қилади. Вақтида ўриндан туриб, ҳамма нарсага улгуришга, хотиржам ҳолда уйдан чиқишга нима етсин. Бунинг учун эса қуйидаги етти сирни ўзлаштириш кифоя.

1. Мақсад

Ҳаётинизга мазмун бағишловчи мақсадингиз бўлса, ўрнингиздан туришингиз осон кечади. Дарҳол ўрнингиздан туриб, ишингизни бошлагингиз келади. Ўринда ўтказган бир-икки дақиқа сизнинг кун бўйи тетик ҳолда юришингизга ёрдам бермаслигини англаб етасиз. Ҳаётдаги мақсадингизни ёдда тутинг, қимматли вақтни бой бермаслик учун эрталаб туришга ўзингизни мажбурланг.

2. Озода хона

Ухлайдиган хонангиз озода бўлиши керак. У ерда ейдиган овқатингиз ёки овқат қолдиғи солинган идиш турмаслиги лозим. Хонангизни шундай безатингки, эрталаб кўзларингизни очганингизда қалбингиз қувончга тўлсин.

3. Тоза ҳаво

Уйингиздаги барча хоналарни, айниқса, ётоқхонангизни шамоллатинг. Ётоқхонадаги ҳаво салқин бўлиши, ҳарорат эса баланд бўлмаслиги даркор. Бу тиниқиб ухлашга ва эрталаб тетик уйғонишга ёрдам беради.

4. Ўрин

Ўрин-кўрпангиз тоза бўлсин, уни мунтазам равишда алмаштириб туринг. Ухлашга ётишдан олдин душ қабул қилинг — сув ғуборни кетказиш билан бирга чарчоқни ҳам олади.

5. Таом

Кечки пайт фақат фойдали ва енгил таом тановул қилинг. Ёғли ва ширин таомлардан воз кечинг. Ошқозонингиз эрталаб қандай ҳолатда бўлиши кечки овқатингизга боғлиқ. Соғломлик ва яхши кайфият ҳамиша ҳамроҳингиз бўлишини истасангиз, кечки пайт яхши ҳазм бўладиган таомларни енг. Тўйимли кечки овқат эрталаб уйғонишга халақит беради.

6. Уйғунлик

Уйқунгиз хотиржам ва яхши бўлиши учун оқшомни яхши ўтказинг. Руҳиятга таъсир қилувчи фильмларни кўриш, кучли руҳий зўриқиш, жанжаллар тиниқиб ухлашга халал беради, қўрқинчли тушлар кўришингизга сабаб бўлади. Ухлашдан олдин ёқимли вазият яратинг.

7. Ирода кучи

Агар юқорида айтилганларни бажаришга иродангиз етса, демак сиз иродалисиз. Сиз ўз ҳаётингизнинг хўжайинисиз, нима ейиш, қачон уйқудан туриш ва нима билан шуғулланишни ўзингиз ҳал қиласиз. Эрталаб уйқудан вақтида туриш учун ирода кучи кифоя бўлади.

Эрталаб туриш сиз учун фойдали ва муҳим одатга айлансин.
+1
shulardan boshqa yana qanday usullarni bilasiz?
+2 ovoz
2
Har bir musulmon uchun farz bo'lgan Namoz o'qisin. Ertalabki bamdod namoziga turishga odatlansin. Bu hammamiz uchun shart. 3 kun qiynchilikni yengsa, keyin o'zi uyg'onib ketadigan bo'ladi. Shu ishi bilan ham u dunyo-yu bu dunyoligiga savob oladi. Kun davomida ishi barakali va o'ngidan keladi. Kayfiyat doim a'lo darajada bo'ladi.!!!!  Nimayiki ezgu niyatlari bo'lsa, ijobat bo'ladi.
Hullas eng pok insoniy tuyg'ular jam....
+1 ovoz
1
O'zim amal qilmasamham yo'lini aytishim mumkin.
1. Xona harorati 20C past bo'lsin.
2. Uxlashdan 1-2 soat oldin telefon kompyuter titkilamasin.
3. Yotishdan oldin biron nima haqida kamroq o'ylasin ko'p uyqu ko'rishham turolmaslikka sabab.

O'xshash savollar

+13 ovoz
5 javob
VunderKind [Online] Bu mavzu Psixologiya bo'limida 23 May, 17 savol berdi | 3.8k ko'rilgan
0 ovoz
0 javob
0 ovoz
0 javob
anonim Bu mavzu Tibbiyot bo'limida 30 Mart savol berdi | 454 ko'rilgan
0 ovoz
1 javob
anonim Bu mavzu Tibbiyot bo'limida 18 Okt, 23 savol berdi | 2.6k ko'rilgan
0 ovoz
1 javob
anonim Bu mavzu Tibbiyot bo'limida 25 Sen, 23 savol berdi | 2.5k ko'rilgan