139 ko'rilgan
❗️БОЛА ПУЛИ ЭГИЗАК БОЛАЛАРГА ҚАНЧА МИҚДОРДА ТЎЛАНАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Мени 6 ойлик эгизак фарзандларим бор. Бола пули олиш учун мурожаат қилсам уларнинг хар иккисига хам уч ёшга тўлмаганлиги сабабли бир хил нафақа бериладими ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, агар бир оилада туғилган болалар эгизак бўлса, уларнинг бири ёши 3 ёшгача бўлган кичик бола, кейингилари мос равишда иккинчи, учинчи ёки тўртинчи ҳисобланади деб кўрсатилган.

✏️ Юқоридаги нормани соддалаштирадиган бўлсак, агар Сизни оилавий шароитингиз бола пули олиш учун белгиланган нормаларга тўғри келса, Сизни эгизак фарзандларингиздан бири уч ёшга тўлмаганлик нафақаси сифатида 325 000 сўм, иккинчи фарзандингизга эса иккинчи фарзандларга бериладиган миқдорда, яъни 150 000 сўм болалар нафақаси тайинланади. Шунда Сизни эгизак болаларингиз учун жами бўлиб 475 000 сўм болалар нафақаси берилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 21 Yan da maqola yozgan. | 139 ko'rilgan