103 ko'rilgan
Умрага кетяпман, ёздаги таътилни ҳозир олсам бўладими?

@Yurist_Xizmati 4301-савол:

Assalomu alaykum, 26.12da Umraga ketyapman, yozdagi ta'til hisobidan otpuskaga chiqa olamanmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 230-моддаси биринчи қисмида ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши кераклиги қайд этилган.

☝️Қоиданинг мазмунидан ҳамма ходимлар таътилларини шу иш йилининг ўзида олиши, иш берувчи эса таътилни шу иш йилида бериши шартлиги келиб чиқмода. Демак, сиз ҳам таътилни иш йилида олишингиз керак.

Бунда иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади (МК 228-м).

Ушбу жадвал эса ходимнинг аввалдан олинган розилиги билан календар йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади.

❗️Сиздаги ҳолатда эса иш берувчи билан келишган ҳолда ушбу жадвалга ўзгартириш киритишингиз мумкин.

✅ Агар иш берувчи розилик берадиган бўлса, таътилни ҳозир олишингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 27 Dek, 23 da maqola yozgan. | 103 ko'rilgan