128 ko'rilgan
❗️Менежерлик сертификатини ололмаган мактаб директорлари лавозимидан озод қилинади

Менежерлик ўқув курсларида тўлиқ иштирок этган ҳамда курснинг ўқув дастурини тўла ўзлаштирган тингловчилар ўқув курсини муваффақиятли тугатган ҳисобланади ва улар якуний аттестация синовларига қўйилади.

Якуний синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Институт ректорининг буйруғи асосида номзодларга намунадаги менежерлик сертификати берилади.

Якуний аттестация синовларидан ўта олмаган номзодлар бир йил ичида яна бир бор якуний синовда иштирок этишига йўл қўйилади. Агар шунда ҳам номзод етарли балл тўплай олмаса, яна қайта менежерлик ўқув курсида ўқиши керак бўлади.

❗️Якуний синовда иштирок этаётган тингловчи агар мактаб директори бўлса ва якуний синовда етарли балл йиға олмаса улар белгиланган тартибда лавозимидан озод қилинади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 27 Dek, 23 da maqola yozgan. | 128 ko'rilgan